Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Борнмут» АПЛда 16 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида «Борнмут» сафарда «Фулҳэм» меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ушбу натижадан сўнг «олчалар»нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 16 та ўйинга етди.

Мазкур муваффақиятли серия давомида жанубликлар 8 та ғалаба ва 8 та дуранг қайд этишди. Айни дамда жамоа турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Қайд этиш лозимки, мавсум якунлангач, бош мураббий Андони Ираола ўз лавозимини тарк этади.

«Борнмут» навбатдаги турни ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган «Манчестер Сити»га қарши ўтказади. Учрашув 19 май кунига белгиланган. Бу ўйин «шаҳарликлар» учун Англия кубоги финалидан («Челси»га қарши) уч кун ўтиб бўлиб ўтиши билан аҳамиятлидир.

Очко йўқотишга ҳаққи бўлмаган Хосеп Гвардиола шогирдларини мағлубиятсиз сериясини давом эттираётган жиддий рақибга қарши қийин баҳс кутмоқда.

Киритилди: 06:01, 10.05.2026.
Ўқилди: 602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик