Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Гвардиоланинг биргина ҳаракати матбуот анжуманида кулгига сабаб бўлди (ФОТО)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида «Манчестер Сити» «Брентфорд»ни мағлуб этиб (3:0), пешқадам «Арсенал» билан орадаги фарқни 2 очкогача қисқартирди. Чемпионлик учун курашаётган ҳар икки жамоа ихтиёрида яна 3 тадан ўйин қолган.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжумани якунида «шаҳарликлар» устози Хосеп Гвардиола ўзига хос ҳаракат билан журналистлар эътиборини тортди. Мураббий жойидан туришдан олдин қўлларини юқори кўтариб, уларни чаппаштирган ҳолатда «крест» (X) белгисини кўрсатди. Маълумки, ушбу жест Лондоннинг «Вест Хэм» клуби рамзи ҳисобланади.

Бугун, якшанба куни «Вест Хэм» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади. Гвардиола шу тариқа бўлажак баҳсда «болғачилар»га мухлислик қилиши ва Лондон клубининг очко йўқотишидан манфаатдор эканига шаъма қилган.

Киритилди: 06:06, 10.05.2026.
Ўқилди: 1391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик