Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Холанд «Манчестер Сити»нинг чемпионлик имкониятлари ва чарчоқ ҳақида тўхталди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 36-турида «Брентфорд» устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд чемпионлик пойгаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг «шаҳарликлар» пешқадам «Арсенал» билан орадаги фарқни икки очкогача қисқартиришди.

«Чемпионлик имкониятлари? Агар сен «Манчестер Сити»да ўйнаётган бўлсанг, ҳар куни бош соврин ҳақида ўйлайсан. Навбатдаги рақиб — «Кристал Пэлас» билан ўйин? Тўғрисини айтсам, ҳозир бошқа ўйинлар ҳақида ўйлаётганим йўқ, шунчаки жуда чарчаганман. Биз ўйинларга шундай тайёргарлик кўрамизки, дастлабки икки кун тикланишдан бошқа нарсани хаёлга келтирмаймиз, кейин эса навбатдаги баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бизда жараён мана шундай айланма тарзда давом этади», — дейди Холанд Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 07:50, 10.05.2026.
Ўқилди: 567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик