Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Гравенберх «Ливерпуль» мухлисларининг ҳуштакларига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида кечган «Ливерпуль» ва «Челси» (1:1) учрашувидан сўнг, мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх ишқибозларнинг ҳаракатларига тўхталиб ўтди. Ўйин давомида «Энфилд» трибуналари ўз футболчиларининг манзилига ҳуштаклар чалишган эди.

«Бизга мухлисларнинг қўллаб-қувватлови жуда зарур. Тўғри, ғалаба қозона олмаяпмиз, лекин менимча, биз бундай муносабатга (ҳуштакларга) лойиқ эмасмиз. Мухлислар 90 дақиқа давомида биз билан бўлишлари керак. Иккинчи бўлимда улар бизни қўллаб-қувватлашни бошлаганида, биз рақибга босим ўтказишга муваффақ бўлдик. Бу биз учун сув ва ҳаводек зарур», — дея Гравенберхнинг сўзларини келтирмоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Маълумот учун, «Ливерпуль» айни дамда АПЛ турнир жадвалида 36 та ўйиндан сўнг 59 очко жамғарган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:26, 10.05.2026.
Ўқилди: 649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик