Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Ал-Ҳелайфий «ПСЖ»нинг барча ходимларини ЕЧЛ финалига таклиф қилди

Баҳо:
+1 | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби президенти Нассер Ал-Ҳелайфий жамоанинг барча ходимларини Чемпионлар лигаси финал учрашувига таклиф этди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Жорий мавсумнинг энг муҳим ўйини 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади. Унда парижликлар Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши майдонга тушишади.

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти бундай ташаббусни ўтган йили ҳам амалга оширган эди. Мюнхенда ўтган ўтган мавсумдаги финалга «ПСЖ»нинг 500 га яқин ходими ташриф буюрган. Эслатиб ўтамиз, ўша баҳсда Париж клуби Миланнинг «Интер» жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиққан эди.

Киритилди: 16:58, 10.05.2026.
Ўқилди: 786 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик