Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Руни АПЛ чемпионлиги кимга насиб этиши ҳақида башорат қилди

Баҳо:
+ | -1

Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги чемпионлик пойгаси бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Match of the Day кўрсатуви эфирида чиқиш қилган Руни турнир якуни бўйича кутилмаларини маълум қилди.

«Менимча, «Манчестер Сити» шунчаки ўз ўйинларида ғалаба қозонишга ҳаракат қилиши керак. Ўтган ҳафта улар «Эвертон»га қарши баҳсда очко йўқотиши мумкинлигини айтгандим. Аммо ҳозирги ҳиссиётларимга кўра, ҳар икки жамоа қолган барча учрашувларда ғалаба қозонади. Бундай ҳолатда эса «Арсенал» чемпионликни қўлга киритади», — деди Руни.

Маълумот учун, Микель Артета шогирдларини олдинда «Вест Ҳэм», «Бёрнли» ва «Кристал Пэлас»га қарши ўйинлар кутмоқда. Пеп Гвардиола жамоаси эса «Кристал Пэлас», «Борнмут» ва «Астон Вилла» билан куч синашади. Шунингдек, «шаҳарликлар» Англия Кубоги финалида «Челси» билан баҳс олиб боради.

Киритилди: 17:28, 10.05.2026.
Ўқилди: 1474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик