"Рома" клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Уэсли Франса ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Таниқли журналист Экрем Конурнинг таъкидлашича, 22 ёшли бразилиялик футболчига Европанинг бир қатор гранд клублари, жумладан, "Барселона", "Реал" Мадрид, "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ҳозирги вақтда эҳтимолий трансфер суммаси 60 миллион евродан юқори баҳоланмоқда. Уэслининг римликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" ушбу ҳимоячини ўтган ёзда 25 миллион евро эвазига сотиб олган эди. "Бўрилар" таркибида у барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.













