"Милан" клуби ҳужумчиси Кристофер Нкунку катта эҳтимол билан шу ёзда жамоани тарк этади.
Инсайдер Фабрицио Романо берган маълумотларга кўра, "россонерилар" раҳбарияти франциялик футболчи билан аллақачон январ ойида хайрлашмоқчи бўлган, бироқ ўшанда футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам клубда қолишга қарор қилган эди. Эндиликда Милан клуби форварднинг агенти Пини Захавига жамоа ёзги трансфер ойнаси вақтида Нкункуни сотиш ниятида эканлигини расман маълум қилди.
Кристофер Нкунку 2024 йилда Лондоннинг "Челси" клубидан 37 миллион евро эвазига "Милан"га ўтган эди. Унинг итальян клуби билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
Жорий мавсумда ҳужумчи "россонери" таркибида барча мусобақаларда 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.













