Кириш Регистрация

ЎФФ Президенти футбол мухлисларини Мустақиллик байрами билан табриклади

Баҳо:
+-2 | -

2013 йилнинг 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритганига 22 йил тўлди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон халқини, шунингдек, мамлакат футбол жамоатчилиги, футбол мухлисларини энг улуғ, энг азиз байрам билан қутлади.

«Ватан – муқаддас. Унинг тупроғи азиз, оналаримизнинг қўлларини ўпганимиз каби кўзга суртамиз. Ўзбекистон мустақил мамлакат сифатида жаҳонга юз тутгунигача шу тупроқлар қандай даврларни кўрмади, дейсиз. 22 йил бўлди, тупроқлари баракали ушбу заминда Мустақилликнинг эркин шабадаси эсиб турибди.

«22 йил бўлдики, Ўзбекистон ҳар бир жабҳа, шу жумладан, спорт орқали ҳам дунё халқларининг эътирофига сазовор бўлиб келяпти. Дунёда мамлакат шаънини ҳимоя қилишдек шарафли вазифа йўқ. Бу ишни ҳаётда ҳар ким бажаришни ўзига бурч деб билиши керак. Менинг бахтим шундаки, мен мана шундай юксак вазифани ўз олдига қўйиб, уни амалга оширадиган инсонлар ичида ишлаяпман.

«Футболчи майдонга чиқар экан, ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, дўстлари, умуман яқинлари кўз олдидан ўтади. Майдонда ўз Ватани мадҳияси янграётганда эса футболчи янада катта масъулиятни ҳис қилади. У Ватан шарафини ҳимоя қилиш керак. Биргина ана шу воқеа замирида эса миллионлаб ватанпарвар инсонларнинг меҳнати ётади.

«Мен бугун мана шундай инсонлар, ватанпарвар футболчи ва футбол мухлислари ичида эканлигимдан бағоят бахтиёрман. Мана, Мустақиллик тақдим этган муқаддас неъмат. Унинг қадрига етиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

«Фурсатдан фойдаланиб, Мустақиллик байрами тонгида барчани ушбу байрам билан табриклайман. Энг яхши тилаклар ёр бўлсин! Мустақилликнинг 22 баҳори муборак, азиз юртдошлар!», - дейилади ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов табригида.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:06, 01.09.2013.
Ўқилди: 7598 марта.
Фикрлар: 55 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.