Кириш Регистрация

Гути Мбаппени ҳимоя қилди: «Майдондан ташқаридаги ишлар аҳамиятсиз»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Гути француз ҳужумчиси Килиан Мбаппега нисбатан қилинаётган эътирозларни ўринсиз деб ҳисоблайди, агар у майдонда ўз ишини сидқидилдан бажараётган бўлса.

Эслатиб ўтамиз, «Реал»нинг муаммолари авж олган пайтда Килианнинг таътилга чиқиб кетгани Испания жамоатчилигининг ғазабини қўзғатган эди — Испанияда мухлислар бундай ҳолатларга жуда таъсирчан ҳисобланишади.

«Модомики у майдонда ўз вазифаларини муваффақиятли ҳал қилаётган экан, майдондан ташқарида содир бўлаётган ҳамма нарсани аҳамиятсиз деб биламан. Шахсий ҳаётида ҳар ким нима хоҳласа, шуни қилишга ҳақли», — дея собиқ футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Radio Marca.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе 2024 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 17:37, 11.05.2026.
Ўқилди: 583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик