Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" француз иқтидорига харидор

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Ливерпуль" клуби "Монако" вингери Магнес Аклиушнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

L’Équipe нашрининг хабар беришича, мерсисайдликлар 24 ёшли француз футболчисини жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини босувчи асосий номзодлардан бири сифатида кўришмоқда. Маълумки, Салоҳ шу ёзда эркин агент сифатида клубни тарк этади. "Ливерпуль" раҳбарияти "Монако" футболчи учун тахминан 50 миллион евро талаб қилаётганига қарамай, музокараларга киришишга тайёр.

Аклиуш жорий мавсумда Франция Лиге 1 доирасида 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Қайд этилишича, ушбу футболчи учун курашда "Тоттенхэм" клуби ҳам мерсисайдликларга рақобат туғдириши мумкин.

Бундан ташқари, "Ливерпуль" скаутлари Франция чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган "Ланс" ярим ҳимоячиси Мамаду Сангарени ҳам кузатишда давом этмоқда. Клуб ёзги трансфер ойнасида таркибни сезиларли даражада янгилашни мақсад қилган.

Киритилди: 22:42, 11.05.2026.
Ўқилди: 236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик