Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Италия кубоги финали олдидан "Интер" жиддий йўқотишга учради

Баҳо:
+ | -

Италия кубоги финали доирасида "Лацио"га қарши кечадиган баҳсда "Интер" ҳужумчиси Маркус Тюрамнинг иштирок этиши катта сўроқ остида қолмоқда.

Sky Sport Italia нашри берган маълумотларга кўра, француз ҳужумчиси машғулотлар вақтида жароҳат олган ва катта эҳтимол билан бўлажак учрашувни ўтказиб юборади. Жароҳатнинг қай даражада жиддий эканлигини аниқлаш учун қўшимча тиббий кўриклар талаб этилади, бироқ футболчининг чоршанба кунги ўйингача тикланиши қийинлиги айтилмоқда.

Жамоанинг таркиб борасидаги янгиликлари шу билан тугамайди. Бел соҳасидаги муаммолардан қутилган Франческо Эспозито сафга қайтди, аммо ҳужум чизиғида Лаутаро Мартинесга Анж-Йоан Бонни шериклик қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Хакан Чалханўғли ҳамон умумий гуруҳ машғулотларига қўшилмаган ва финални трибунадан кузатиши деярли аниқ. Майдон марказида Пётр Зелиньски билан бирга Петар Сучич ёки Генрих Мхитарян ҳаракат қилиши режалаштирилган.

Киритилди: 22:48, 11.05.2026.
Ўқилди: 318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик