Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

"Сандерленд" юлдузи ёзда кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Сандерленд" ва Конго Демократик Республикаси терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ноа Садики жорий ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкинлигини истисно қилмади. Бу ҳақда Voetbal Nieuws нашри хабар бермоқда.

21 ёшли иқтидорли футболчи жорий мавсумда "қора мушуклар" сафида кўрсатаётган мазмунли ўйини билан кўплаб клублар эътиборини тортган. Хабарларга кўра, Садики ўз фаолиятини юқорироқ даражада давом эттириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Айни дамда футболчига "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Арсенал" каби Премьер-лига гигантлари қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. "Сандерленд" эса ўз етакчисини камида 45-50 миллион фунт стерлинг эвазига қўйиб юборишга тайёр. Садикининг ўзи эса ҳозирча бор эътиборини мавсум якунига ва миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги иштирокига қаратган бўлса-да, ёзда келадиган таклифларга очиқ эканини яшириб ўтирмаган.

Киритилди: 14:15, 12.05.2026.
Ўқилди: 299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик