Кириш Регистрация

Винисиуснинг Моуриньонинг «Реал»га тайинланишига муносабати маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания ОАВларида Винисиус Жуниорнинг Жозе Моуриньонинг «Реал»га келиши борасидаги фикрлари пайдо бўлди. Аввалроқ португалиялик мутахассиснинг мавсум якунида жамоани қабул қилиб олиши деярли ҳал бўлган масала эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

El Chiringuito нашрининг хабар беришича, Винисиус Моуриньонинг келишини жуда ижобий қадам деб ҳисоблайди. Бразилиялик футболчининг фикрича, португалиялик мураббий қўл остида жамоа алоҳида бир юлдуз атрофида эмас, балки ягона бир куч сифатида ҳаракат қилади. Шунингдек, у айнан Моуриньо каби обрўли мураббий ҳозирги вақтда «Реал» кийиниш хонасидаги муҳитни тартибга солиш учун зарур деб ҳисобламоқда.

Ҳозирда «Реал»ни Альваро Арбелоа бошқармоқда, бироқ у мавсум якунлангач, ўз лавозимини тарк этади.

Киритилди: 14:44, 12.05.2026.
Ўқилди: 1937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик