Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

UFC. Ҳамзат Чимаев Стрикленд билан реванш жангини ўтказмоқчи

Баҳо:
+ | -

Чеченистонлик UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев ўрта вазн тоифасининг янги чемпиони, америкалик Шон Стрикленд билан реванш жангини ўтказишга тайёр эканлигини билдирди.

Мазкур вазн тоифасидаги титул жанги АҚШнинг Нюарк шаҳрида бўлиб ўтган UFC 328 турнирининг асосий воқеасига айланди. Муросасиз кечган баҳс якунида ҳакамларнинг бўлинган қарори билан Стрикленд ғалаба қозониб, чемпионлик камарини қўлга киритди.

Жангдан сўнг Чимаев ўзининг Х (Twitter) саҳифасида рақибини қайта жангга чорлаб, қуйидагича пост қолдирди:

“Қачон тайёр бўлсанг, хабар бер, Шон Стрикленд”.

Маълумот ўрнида, ушбу муваффақиятсизлик Чимаев учун профессионал фаолиятидаги илк мағлубият бўлди. 2018-йилдан буён октагонда жанг қилиб келаётган Ҳамзат UFCдаги дебютини 2020-йилда ўтказган. Ҳозиргача унинг ҳисобида 15 та ғалаба (шундан 12 таси муддатидан олдин) ва 1 та мағлубият мавжуд.

Киритилди: 14:47, 12.05.2026.
Ўқилди: 213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик