Хаби Алонсо тўрт ойдан бери ишсиз юрибди. Январь ойи ўрталарида у «Реал»дан истеъфога чиқарилган эди. Indykaila News хабарига кўра, Алонсо «Ливерпул»нинг кейинги бош мураббийи бўлишни истайди.
Манбанинг таъкидлашича, Алонсо ҳали ҳам «Ливерпул»дан таклиф тушишига умид қилмоқда. Шу билан бирга, «Челси» клуби у билан аллақачон музокараларни бошлаб юборган. Хуллас, вазият анча мураккаб.
«Ливерпуль» оғир мавсумни якунламоқда ва айни дамда Премьер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирда жамоани Арне Слот бошқармоқда.
Маълумот учун, Хаби Алонсо 2004–2009 йилларда футболчи сифатида «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилган ва 2005 йилда «қизиллар» билан бирга Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.













