"Ланс" марказий ярим ҳимоячиси Мамаду Сангаре фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, 23 ёшли малилик футболчини "Ливерпуль" ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ньюкасл" ҳам 30 миллион еврога баҳоланаётган футболчини қўлга киритиш учун курашади.
Сангаре жорий мавсумда барча турнирларда жами 37 та ўйинда 3 та гол уриб, 4 та ассист берди.













