Лондоннинг «Челси» клуби ёзги трансфер ойнаси очилиши арафасида «Болонья» ҳужумчиси Жонатан Роуга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Италиянинг машҳур La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Италия клуби 23 ёшли инглиз футболчисини жамоада сақлаб қолмоқчи, бироқ манфаатли таклиф тушса, уни сотишга тайёр. Ҳозирда Роуга бир нечта клублар даъвогарлик қилмоқда, «кўклар» эса уни 40 миллион евро эвазига сотиб олишга рози.
Жорий мавсумда Жонатан Роу «Болонья» сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳолаган.













