Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Арсенал»нинг тажрибали ўйинчиларидан бири халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби тажрибали ярим ҳимоячиси, Дания терма жамоаси аъзоси Кристиан Нергор халқаро миқёсдаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.

«Мен терма жамоадаги иштирокимни тўхтатишга қарор қилдим. Бир томондан, бу жуда қийин қарор бўлди, чунки мен учун жамоа қароргоҳига келиш, шерикларим ва мураббийлар штаби билан кўришишдан кўра ёқимлироқ нарса йўқ эди. Лиқ тўла «Паркен» стадионида қизил-оқ либосда майдонга тушишни ҳамма нарсадан кўпроқ яхши кўрардим. Шу билан бирга, мен мураббий Брайан Римернинг ишончини ҳис қилдим. 2025 йилда Португалия устидан қозонилган ғалаба фаолиятимдаги энг юқори нуқта бўлди — ўша сеҳрли оқшомда майдон марказида етакчилик ролини ўз зиммамга олгандим.

Энди буларнинг барчаси якунланди. Бундан буён жамоани таркибнинг бир қисми сифатида эмас, балки оддий мухлис сифатида қўллаб-қувватлайман. Болаликдаги орзумни амалга оширишда ёрдам берган барча футболчилар, мураббийлар ва мухлисларга раҳмат», — деб ёзади 32 ёшли футболчи ўзининг Инстаграм саҳифасида.

Маълумот учун, Кристиан Нергор Дания терма жамоаси сафида 41 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, у ўз миллий жамоаси билан 2021 йилги Европа чемпионатининг ярим финалигача етиб борган.

Киритилди: 19:57, 12.05.2026.
Ўқилди: 211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик