Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Давид Луис "Челси"даги қайта қуриш жараёни ва клубдаги босим ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Челси"нинг собиқ ҳимоячиси Давид Луис Лондон клубидаги ҳозирги вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Менимча, қайта қуриш жараёни доимо қийин кечади, айниқса гап "Челси"дек миқёсдаги клуб ҳақида кетганда; бу янада мураккаб вазифадир. Ҳамма "Челси"дан совринлар ютишни ва ақл бовар қилмайдиган даражада ўйин кўрсатишни кутади, шунинг учун босим доимо мавжуд бўлади. Умид қиламанки, клубдаги инсонлар ғолиблик менталитетини қайта топа оладилар ва буни қўлга киритилган кубокларда исботлайдилар. Менинг фикримча, сўнгги 20 йил ичида "Челси" Англиянинг энг муваффақиятли клуби бўлди, шундай экан, биз ўтмишни унутмаслигимиз керак. Ўйлайманки, ҳамма клубга ишонишда ва уни севишда давом этиши, шунингдек, ушбу оғир дамларни енгиб ўтишда жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилиши лозим", — деди Луис Исмаэль Маҳмудга берган интервьюсида.

Ҳозирги вақтда "Челси" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 36 турдан сўнг 49 очко жамғариб, тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 22:54, 12.05.2026.
Ўқилди: 290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик