Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Италиянинг бошқа гранд жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, сербиялик ҳужумчига «Милан» жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Россонерилар» раҳбарияти 26 ёшли футболчининг трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда. Маълумотларга кўра, ушбу келишув Массимилиано Аллегри туринликлар бошқарувида қолган тақдирда амалга ошиши эҳтимоли юқори.
Қайд этилишича, Душан Влаховичнинг «кекса синьора» билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Шу сабабли, миланликлар футболчини эркин агент сифатида бепул қўлга киритишлари мумкин.
Жорий мавсумда Влахович А Серия доирасида 17 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва битта голли узатмани ёзиб қўйди.













