Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Афсонавий Баджо футболчи бўлмаганида қайси касбни танлашини айтди

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» ва Италия терма жамоаси собиқ юлдузи Роберто Баджо ўзининг болалик йиллари ва оиласи ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар бермоқда.

«Энг биринчи хотирам? Албатта, тўп. Мен у билан бирга ухлардим, доим ўзим билан олиб юрардим. Оиламиз катта эди — 10 киши эдик. Ҳаммамиз бир дастурхон атрофида ўтирган тушлик ва кечки овқатларни эслайман. Имкониятларимиз чекланган бўлса-да, бизда ҳамма нарса бор эди. Отам меҳнаткаш инсон бўлиб, футбол ва велоспортни севарди, «Интер»га мухлислик қиларди», — дея эслайди Баджо.

Афсонавий футболчи болалигида ўз шаҳри жамоаси — Паоло Росси тўп сурган «Виченца»га мухлислик қилганини ва стадионга отасининг велосипедида борганини айтиб ўтди.

«Агар футбол бўлмаганида, ким бўлардим? Отам билан бирга чилангар бўлиб ишлардим. У ўз ишининг устаси эди. Устахонадаги дастгоҳ деразам тагида турарди. Ухлашга ётганимда ҳам, уйғонганимда ҳам унинг ишлаётганини эшитардим. Отам билан бирга овга чиқардик. Бу биз учун хобби эмас, балки овқат тайёрлаш учун емиш топиш усули эди. Биз оч қолмасдик, лекин илк бор стейк еганимни ҳеч қачон унутмайман. Турмуш ўртоғим Андреина билан энди учраша бошлаган кезларимиз қайнотам менга яхлит стейк тайёрлаб берган. Мен ҳайрон бўлиб, уни ким билан бўлишишим кераклигини сўраганман. Чунки уйимизда битта стейкни 10 кишига бўлардик», — дейди «илоҳий кокил» соҳиби.

Киритилди: 10:51, 13.05.2026.
Ўқилди: 214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик