«Реал» Мадрид бош мураббийи Альваро Арбелоа матбуот анжуманида клуб президенти Флорентино Переснинг шов-шувли баёнотларига ўз муносабатини билдирди. Перес аввалроқ «Реал»дан еттита чемпионлик унвони «ўғирлангани» ва машҳур «Негрейра иши» ҳақида гапирган эди.
— Переснинг матбуот анжумани ҳақида нима деб ўйлайсиз?
— Мен бу ерга президентнинг матбуот анжуманини шарҳлаш учун келганим йўқ. Бироқ ҳар қандай мадридист «Реал» манфаатларини ҳимоя қилишимиз кераклигига қўшилади. Бизга бошқа клубларга қараганда ўзгача (адолатсиз) муносабатда бўлишади.
— Президент ўғирланган чемпионликлар ҳақида гапирди. Сиз бунга қўшиласизми?
— Албатта. Сўнгги 20 йил давомида нималар содир бўлганини ҳамма билади — ҳар ҳолда бизга маълум бўлган қисмини. «Негрейра иши» охиригача етказилса, яхши бўларди. Буларнинг барчаси ноқонуний эканлиги кундай равшан, деди Арбелоа.
Эслатиб ўтамиз, Альваро Арбелоа 2026 йилнинг январь ойида Хаби Алонсо ўрнини эгаллаб, «Реал» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Мадридликлар эртага, 14 май куни Ла Лига доирасида «Реал Овьедо»га қарши майдонга тушадилар.













