Бразилия миллий терма жамоаси юлдузи Неймарнинг яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатидаги иштироки жиддий хавф остида қолмоқда. Opilhado нашрининг хабарига кўра, терма жамоа мураббийлар штаби ва футбол федерацияси ҳужумчининг хатти-ҳаракатларидан норози.
Терма жамоа мутасаддилари Неймар атрофидаги вазиятни кузатар экан, тўртта асосий хавотирли омилни қайд этган:
-
Барқарор ўйин амалиётининг йўқлиги: Неймар ҳалигача кетма-кет 8 та учрашувда майдонга тушгани йўқ. Мураббийлар жаҳон чемпионати олдидан футболчининг жисмоний ҳолати бундай юкламаларни кўтара олишига шубҳа қилмоқда.
-
«Мирассол» билан ўйинни сабабсиз ўтказиб юборгани: Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти футболчи трибунада бўлишини олдиндан маълум қилган эса-да, унинг майдонда кўринмагани ва ўйинни нега ўтказиб юборгани борасида федерацияда саволлар пайдо бўлган.
-
Сунъий майдонда ўйнашдан бош тортиш: Неймар «Палмейрас»га қарши принципиал баҳсда фақат майдон қопламаси сунъий экани сабабли иштирок этмади. Бу қарор жамоа манфаатларига зид деб баҳоланмоқда.
-
Терма жамоанинг қатъий позицияси: Мураббийлар штаби асосий футболчиларнинг барча ўйинларда иштирок этишини кутмоқда. Неймарнинг ўйинларни «саралаб» қатнашиши терма жамоа ички муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилмоқда.













