Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ольмо: «Ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Ла Лиганинг 36-турида «Алавес»дан қабул қилиб олинган мағлубият (0:1) борасида ўз фикрларини билдирди. Муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритган каталонияликлар февраль ойидан бери илк бор чемпионатда имкониятни бой беришди.

Элитада жон сақлаб қолиш учун курашаётган «Алавес»га муҳим уч очкони биринчи бўлим якунида Ибраҳим Диабате томонидан киритилган гол тақдим этди.

«Бу ерда ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас. Биз мавсумни 100 очко билан якунлашни мақсад қилгандик, аммо энди бу амалга ошмайдиган бўлди. Эндиги ниятимиз — қолган икки ўйинда ғалаба қозониш», — дея Ольмонинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal.

Айни дамда каталонияликлар ҳисобида 91 очко мавжуд. Иккинчи ўриндаги Мадриднинг «Реал» клуби битта захира ўйинига эга бўлса-да, «Барселона»дан 14 очкога ортда қолмоқда ва чемпионлик учун курашиш имкониятини аллақачон йўқотган.

Киритилди: 08:44, 14.05.2026.
Ўқилди: 373 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик