Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Гвардиола: «Вазият бизнинг қўлимизда эмас»

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва пешқадам «Арсенал» билан орадаги фарқни 2 очкогача қисқартирди. Чемпионат якунига икки тур қолган бир пайтда, «шаҳарликлар»га кетма-кет чемпионлик учун лондонликларнинг камида бир марта очко йўқотиши зарур бўлади.

Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола Sky Sports нашрига берган интервьюсида юзага келган вазиятга реал баҳо берди.

«Афсуски, кўплаб сабабларга кўра вазият ҳозир бизнинг қўлимизда эмас. Лекин жамоада руҳият аъло даражада. Олдинда бизни яна бир кубок финали кутмоқда», — дейди мутахассис.

Шунингдек, Гвардиола АПЛдаги бўлажак рақиблар — «Борнмут» ва «Астон Вилла»нинг кучини ҳам эътироф этди:

«Борнмут» ва «Астон Вилла» — осон рақиблар эмас. Айниқса, еврокубоклар учун курашаётган «Борнмут»нинг охирги марта қачон ютқазганини эслай олмайман. Аммо ҳозир барча хаёлимиз «Челси»га қарши финал баҳси билан банд».

Эслатиб ўтамиз, Англия Кубогининг финал учрашуви шу ҳафтанинг шанба куни, 16 май санасида бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:17, 14.05.2026.
Ўқилди: 235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик