Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР 0-1 Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

Месси фаолиятидаги 61-хет-трикдан маҳрум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛС мунтазам чемпионати доирасида «Цинциннати»га қарши кечган баҳсда (5:3) дубль қайд этди. 38 ёшли аргентиналик юлдуз учрашувнинг 24 ва 55-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Месси 89-дақиқада ҳам гол уришга муваффақ бўлган эди. Дастлаб ўйин қайдномасида ҳужумчи хет-трик қайд этгани ёзилган бўлса-да, кейинчалик учинчи гол протоколда автогол сифатида қайта расмийлаштирилди.

Агар ушбу гол инобатга олинганда, бу Мессининг фаолиятидаги 61-хет-триги бўлар эди. Лионель сўнгги бор 2025 йилнинг 18 октябрида «Нэшвилл»га қарши баҳсда (5:2) учта гол уришга муваффақ бўлганди.

Маълумот учун, хет-триклар сони бўйича мутлақ рекордчи «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобланади. Португалиялик юлдуз фаолияти давомида 66 марта (клубларда 56, терма жамоада 10) бир ўйинда учта гол уришга эришган.

Киритилди: 13:15, 14.05.2026.
Ўқилди: 1030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик