«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Париж клуби бошқарувидаги ўзининг 11-совринини қўлга киритди.
Испаниялик мутахассис 2023 йилнинг ёзида тайинланганидан бери парижликлар бугун кетма-кет учинчи бор Франция чемпионига айланишди.
Уч йил ичида Энрике «ПСЖ» билан уч марта мамлакат чемпионлиги ва Суперкубогини, икки марта Франция Кубогини, шунингдек, бир мартадан Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ва Қитъалараро кубокни ютди. Бундан ташқари, жамоа клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади.
«Барселона»даги фаолиятини ҳам ҳисобга олсак, Энрикенинг мураббийлик карьерасидаги совринлари сони 20 тага етди. Каталонияликлар билан у уч бор Испания Кубогини, икки марта Ла Лигани, шунингдек, бир мартадан Испания Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда зафар қучган.
Луис Энрике «Рома», «Сельта» ва Испания терма жамоасидаги фаолияти давомида соврин юта олмаган.













