Жорий йилнинг 6 май санасида Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси, Про лига, U21 ҳамда U19 чемпионати учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.
Суперлига
«Нефтчи» – «Қўқон-1912»
Суперлига 10-тури доирасидаги «Нефтчи» – «Қўқон-1912» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 43-дақиқасида «Қўқон-1912» футбол клуби футболчиси Жавоҳир Сидиқов тўп учун курашда рақиб жамоа футболчисининг бел қисмига оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Қўқон-1912» футбол клуби футболчиси Жавоҳир Сидиқовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
«Қизилқум» – «Хоразм»
Суперлига 10-тури доирасидаги «Қизилқум» – «Хоразм» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 66-дақиқасида «Хоразм» футбол клуби футболчиси Янис Лери тўп учун курашда рақиб жамоа футболчисининг оёқ қисмига оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Хоразм» футбол клуби футболчиси Янис Лерига нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
«Машъал» – «Бухоро»
Суперлига 10-тури доирасидаги «Машъал» – «Бухоро» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 67-дақиқасида «Машъал» футбол клуби футболчиси Абдул Рашид Абубакр тўп учун курашда рақиб жамоа футболчисининг оёқ қисмига оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Машъал» футбол клуби футболчиси Абдул Рашид Абубакрга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
Суперлига 5-тури доирасидаги «Навбаҳор» – «Машъал» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 52-дақиқасида «Машъал» футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Алиқулов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Машъал» футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Алиқуловга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.
Суперлига 10-тури доирасидаги «Машъал» – «Бухоро» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 75-дақиқасида «Бухоро» футбол клуби футболчиси Асадбек Жўрабоев тўп учун курашда рақиб жамоа футболчисининг юз қисмига тирсаги билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Бухоро» футбол клуби футболчиси Асадбек Жўрабоевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
«Хоразм» – «Нефтчи»
Суперлига 9-тури доирасидаги «Хоразм» – «Нефтчи» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 87-дақиқасида «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Иззатилло Пўлатов тўп учун курашда рақиб жамоа футболчисининг оёқ қисмига оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Иззатилло Пўлатовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
«Насаф» – «Навбаҳор»
Суперлига 11-тури доирасидаги «Насаф» – «Навбаҳор» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра стадионда ўрнатилган табло талаб даражасида ишламаганлиги, учрашувдан сўнг кийиниш хонасида иссиқ сув ҳамда свет бўлмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 73-моддасига асосан «Насаф» футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Суперлига 6-тури доирасидаги «Андижон» – «Навбаҳор» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра, Суперлига регламентининг 15.30-бандига асосан, «Навбаҳор лочинлари» футбол клуби вакили Абдурауф Ғуломов учрашув қайдномасига киритилмаган бўлсада, захира ўриндиғига ўтириб олгани ва учрашув комиссари томонидан техник ҳудуддан чиқариб юборилгани аниқланди.
Суперлига 11-тури доирасидаги «Насаф» – «Навбаҳор» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 73-дақиқасида «Насаф» футбол клуби футболчиси Бобир Абдухолиқов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Насаф» футбол клуби футболчиси Бобир Абдихолиқовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Навбаҳор» – «Сўғдиёна»
Суперлига 10-тури доирасидаги «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув комиссари хонасида интернет бўйича муаммолар вужудга келганлиги, учрашувдан олдин, яъни клуб автобуслари стадионга етиб келганда бегона шахслар бемалол ҳаракатланиб клуб вакилларига стадионга киришига ноқулайликлар вужудга келтирганлиги, учрашув тугагандан сўнг техник ҳудудда бегона шахслар эркин ҳаракат қилиб юргани ҳамда «Навбаҳор» футбол клуби собиқ вице-президенти Отабек Саматов ҳакамлар хонасига киришга уриниб, уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатгани ҳолатлари аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 69, 73, 77-моддаларига асосан «Навбаҳор» футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
«Бухоро» – «Сўғдиёна»
Суперлига 11-тури доирасидаги «Бухоро» – «Сўғдиёна» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 62-дақиқасида «Бухоро» футбол клуби футболчиси Кирилл Тодоров ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Бухоро» футбол клуби футболчиси Кирилл Тодоровга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Локомотив» – «Қизилқум»
Суперлига 11-тури доирасидаги «Локомотив» – «Қизилқум» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+7-дақиқасида «Локомотив» футбол клуби футболчиси Олег Зотеев ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Локомотив» футбол клуби футболчиси Олег Зотеевга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.
«Нефтчи» – «Қўқон-1912»
Суперлига 10-тури доирасидаги «Нефтчи» – «Қўқон-1912» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 55-дақиқасида «Қўқон-1912» футбол клуби футболчиси Жасурбек Ёқубов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Қўқон-1912» футбол клуби футболчиси Жасурбек Ёқубовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Андижон» – «Динамо»
Суперлига 10-тури доирасидаги «Андижон» – «Динамо» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 74-дақиқасида «Динамо» футбол клуби футболчиси Эдем Неманов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Динамо» футбол клуби футболчиси Эдем Немановга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Қўқон-1912» – «Бунёдкор»
Суперлига 11-тури доирасидаги «Қўқон-1912» – «Бунёдкор» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 86-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Дмитри Плетнов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Дмитри Плетновга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 11-тури доирасидаги «Қўқон-1912» – «Бунёдкор» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+2-дақиқасида «Қўқон-1912» футбол клуби футболчиси Иқболжон Маликжонов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Қўқон-1912» футбол клуби футболчиси Иқболжон Маликжоновга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Насаф» – «Пахтакор»
Суперлига 10-тури доирасидаги «Пахтакор» – «Насаф» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 32-дақиқасида «Насаф» футбол клуби футболчиси Ғолиб Ғайбуллаев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Насаф» футбол клуби футболчиси Ғолиб Ғайбуллаевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Бунёдкор» – «Навбаҳор»
Суперлиганинг 10-тури доирасидаги «Бунёдкор» – «Навбаҳор» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 26-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Азизбек Тўлқунбеков ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Азизбек Тўлқунбековга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 10-тури доирасидаги «Бунёдкор» – «Навбаҳор» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 82-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Федерико Ботти ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Федерико Боттига нисбатан жарима интизомий жазоси чораси қўллансин.
Суперлига 10-тури доирасидаги «Бунёдкор» – «Навбаҳор» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+4-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Марко Бугарин ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Марко Бугаринга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.
«Қизилқум» – «Қўқон-1912»
Суперлига 9-тури доирасидаги «Қизилқум» – «Қўқон-1912» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 17-дақиқасида «Қизилқум» футбол клуби футболчиси Шаҳзодбек Раҳматуллаев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Қизилқум» футбол клуби футболчиси Шаҳзодбек Раҳматуллаевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 9-тури доирасидаги «Қизилқум» – «Қўқон-1912» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+4-дақиқасида «Қизилқум» футбол клуби футболчиси Фарҳод Раҳматов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Қизилқум» футбол клуби футболчиси Фарҳод Раҳматовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
OKMK – «Нефтчи»
Суперлига 11-тури доирасидаги OKMK – «Нефтчи» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 87-дақиқасида «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Владимир Йовович ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Владимир Йововичга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
OKMK – «Локомотив»
Суперлига 10-тури доирасидаги OKMK – «Локомотив» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 14-дақиқасида «Локомотив» футбол клуби футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Локомотив» футбол клуби футболчиси Темурхўжа Абдухолиқовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 10-тури доирасидаги OKMK – «Локомотив» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+4-дақиқасида OKMK футбол клуби футболчиси Саидавзалхон Аҳроров ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан OKMK футбол клуби футболчиси Саидавзалхон Аҳроровга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Про лига
FarDU – Республика FA
Про лиганинг 6-тури доирасидаги FarDU – Республика FA учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 62-дақиқасида Республика FA футбол клуби футболчиси Беҳрузжон Кўпайсинов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Республика FA футбол клуби футболчиси Беҳрузжон Кўпайсиновга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Про лига 6-тури доирасидаги FarDU – Республика FA учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+4-дақиқасида FarDU футбол клуби футболчиси Шодиёр Хожиматов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан FarDU футбол клуби футболчиси Шодиёр Хожиматовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Яйпан» – «Ғазалкент»
Про лига 6-тури доирасидаги «Яйпан» – «Ғазалкент» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+1-дақиқасида «Яйпан» футбол клуби футболчиси Миршавкат Мирёқубов ҳакамнинг шаънига номақбул сўзлар ишлатиб ҳақорат қилгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 63-моддасига асосан «Яйпан» футбол клуби футболчиси Миршавкат Мирёқубовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Про лига 6-тури доирасидаги «Яйпан» – «Ғазалкент» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув якунланганидан сўнг «Яйпан» футбол клуби расмийлари бош мураббий Рашид Ғофуров, ёрдамчи мураббий Хуршидбек Асқаралиев, шифокор Машҳурбек Муҳаммаджонов, уқаловчи Адҳамжон Сотиболдиев ҳамда маъмур Исломжон Охунжоновлар учрашув ҳакамига нисбатан тажовузкор ҳаракат қилганлиги ҳамда «Яйпан» футбол клуби мухлислари оммавий равишда майдонга югуриб чиққанлиги аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 63-моддасига асосан «Яйпан» футбол клуби расмийлари, мураббий Рашид Ғофуров, Хуршидбек Асқаралиев, Машҳурбек Муҳаммаджонов, Адҳамжон Сотиболдиев ҳамда Исломжон Охунжоновларнинг ҳар бирига жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 69-моддасига асосан «Яйпан» футбол клубига келгуси битта уй учрашувида стадионнинг 1-8 ҳамда CIP секторларига томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўллансин.













