Кириш Регистрация

Молиявий фойда ёки "Барса"? Андреас Кристенсен ўз қарорини қабул қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен жамоадан кетишни истамаяпти.

30 ёшли футболчи "кўк-анорранглилар"нинг муддати тугаб бораётган шартномани узайтириш бўйича биринчи таклифини рад этган эди, бироқ ҳозирда янги музокаралар олиб борилмоқда — томонлар 2028 йилгача мўлжалланган келишувни муҳокама қилишяпти.

Mundo Deportivo нашри берган маълумотларга кўра, бошқа клублар даниялик футболчига молиявий жиҳатдан анча манфаатлироқ шартлар таклиф қилишмоқда, лекин ўйинчининг устувор мақсади ўзгармаган — у қолишни афзал кўради.

Андреас Кристенсен жароҳатлар туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Тажрибали ҳимоячи жорий мавсумда 17 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 10:29, 15.05.2026.
Ўқилди: 1212 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик