Кириш Регистрация

Кессининг молиявий талаблари унинг Европага қайтишига халақит бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

Франк Кессининг Италия чемпионатига қайтиши ҳақидаги миш-мишлар ҳали март ойидаёқ пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, у илгари "Аталанта" ва "Милан" клубларида муваффақиятли тўп сурган, "россонерилар" билан ҳатто мамлакат чемпионига ҳам айланганди. Ўшанда миш-мишлар Кессини "Ювентус"га йўллаётган бўлса, эндиликда "Рома" варианти анча реалроқ экани ойдинлашди.

Гап шундаки, Рим клубини айни дамда футболчининг қобилиятларини жуда яхши биладиган Джан Пьеро Гасперини бошқармоқда. У Кесси билан "Аталанта"да бирга ишлаган ва уни яна ўз жамоасида кўришни истайди.

Бироқ Кессининг молиявий талаблари бу трансферга муаммо туғдириши мумкин. Ҳозирда у Яқин Шарқда яхшигина маош олмоқда ва катта Европа футболига қайтиш истиқболи учун ҳам ўз маошининг сезиларли даражада камайишига рози эмас.

Киритилди: 11:11, 15.05.2026.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик