Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Гвардиолани хафа қилгандим» — Бернарду Силва нима учун «Манчестер Сити» сардорлигидан бош тортмоқчи бўлганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ўтган йили жамоа сардори этиб тайинланганида, дастлаб бу масъулиятни бўйнига олишни истамаганини тан олди. Португалиялик футболчи ўтган мавсумда Кевин де Брюйне клубни тарк этганидан сўнг сардорлик боғичига эга бўлган эди. Шу йилнинг ёзида эса Бернардунинг ўзи ҳам шартномасини узайтирмасдан «шаҳарликлар» сафини тарк этади.

«Бошида айтган гапларим билан Гвардиоланинг дилини хира қилгандим. Унга: «Менинг қароримни биласиз — бир йилдан кейин жамоадан кетаман. Клубда узоқроқ қоладиган ва жамоани узоқ муддат сардор сифатида бошлай оладиган йигитлардан бирини танласангиз, клуб учун яхшироқ бўларди», дегандим.

Кейин биз яна гаплашиб олдик. Пеп ўз фикрида қатъий турди ва якунда мени кўндира олди. Бундан жуда фахрландим, аммо барибир клуб учун бу ерда яна камида 3-4 ёки 5 йил ўйнайдиган инсон сардор бўлгани тўғрироқ бўларди, деб ҳисоблагандим», — дея 31 ёшли хавбекнинг сўзларини келтирмоқда журналист Жек Гаган.

Маълумот учун, Бернарду Силва 2017 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва жамоа билан кўплаб совринларни, жумладан, Чемпионлар лигаси ва АПЛ олтин медалларини қўлга киритган.

Киритилди: 13:25, 15.05.2026.
Ўқилди: 368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик