Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Испания ҳукумати Фаластин байроғини кўтарган Ламин Ямални ҳимоя қилди

Баҳо:
+1 | -

Испания бош вазири Педро Санчес “Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямалнинг клуб чемпионлик паради вақтида Фаластин байроғи билан кўриниш берганига муносабат билдирди. Ушбу тадбир 11 май, душанба куни “кўк-анорранглилар”нинг Ла Лига 2025/26 йилги мавсумидаги ғалабаси шарафига ташкил этилган эди.

Санчес ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Исроил томонининг танқидларига жавобан футболчини ҳимоя қилди.

“Давлат байроғини намойиш этишни нафратга ундаш деб ҳисоблайдиган киши ё ақлини йўқотган, ёки ўз шармандалиги билан кўр бўлиб қолган. Ламин шунчаки миллионлаб испанлар каби Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу эса у билан фахрланишимиз учун яна бир сабабдир”, деб ёзади ҳукумат раҳбари.

Аввалроқ Исроил расмийлари 18 ёшли футболчининг ушбу ҳаракатини “нафрат уйғотиш” деб атаб, кескин танқид қилган эди. Испания ҳукумати эса Ғазо секторидаги вазият борасида Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини энг кўп танқид қилаётган Европа давлатларидан бири бўлиб қолмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:56, 16.05.2026.
Ўқилди: 1643 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик