Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда Roundtable нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «қизил иблислар» франциялик футболчини ёзги трансфер ойнасида ўз сафларига қўшилишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Таъкидланишича, «Реал» Тчуаменини қўйиб юборишга тайёр, бироқ бунинг учун футболчининг ўзи клубдан кетишни сўраши керак бўлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тчуамени ва унинг жамоадоши Федерико Вальверде ўртасида низо келиб чиққан эди.
Жорий мавсумда 26 ёшли хавбек барча турнирларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали мутахассислари Тчуаменининг трансфер баҳосини 75 миллион еврога баҳоламоқда.













