Кириш Регистрация

«Бавария» бир мавсумда голлар бўйича Бундеслига рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Бундеслиганинг 34-турида «Кёльн»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, мавсумни катта рекорд билан якунлади.

Учрашувда Харри Кейн хет-трик қайд этди: у 10, 13 ва 69-дақиқаларда гол урди. Шунингдек, Бишоф ва Жексон ҳам гол муаллифи бўлди. «Кёльн»дан ягона жавоб голини Эл-Мала киритди.

Шу тариқа «Бавария» жорий мавсумда Бундеслигада жами 122 та гол урди ва лига тарихидаги янги рекордни ўрнатди. Олдинги энг яхши натижа ҳам айнан мюнхенликларга тегишли бўлиб, 1971/1972 йилги мавсумда 101 та гол қайд этилган эди.

34 тур якунларига кўра, «Бавария» 89 очко тўплаб чемпионликни қўлга киритди. Иккинчи ўринда 73 очко билан «Боруссия» (Дортмунд), учинчи ўринда эса 65 очко билан «РБ Лейпциг» жой олди.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:31, 16.05.2026.
Ўқилди: 1466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик