Кириш Регистрация

Икарди «Галатасарой»ни тарк этишини расман эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди Туркиянинг «Галатасарой» клубини тарк этади, бу ҳақда футболчининг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди. Икардининг шартнома муддати тугамоқда ва у узайтирилмаган эди — эндиликда эса бундан кейин ҳам узайтирилмаслиги узил-кесил ойдинлашди.

Натижада, футболчи Истанбулда тўрт мавсум давомида ўтказилган 133 та учрашувда киритилган 77 та голдан иборат катта меросни қолдириб кетмоқда. У ҳатто 2023/2024 йилги мавсумда 25 та гол уриб, Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланган эди.

Икарди ўзининг хайрлашув сўзида «Галатасарой»да ўтказган даврини «ҳаётидаги энг яхши дамлардан бири» деб атади. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик форвард муқаддам Италиянинг «Интер» ва Франциянинг «ПСЖ» каби гранд клублари шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 11:45, 17.05.2026.
Ўқилди: 591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик