Кириш Регистрация

«Бавария» раҳбари 58 та гол урган Кейн билан янги шартнома имзолаш режаси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дризен ҳужумчи Харри Кейн ҳақида ўз фикрларини билдирди. Маълумки, Мюнхен клуби инглиз футболчиси билан шартнома муддатини узайтиришни истамоқда. Амалдаги келишув кейинги йилнинг ёзида якунига етади ва форварднинг номи Премьер-лигага қайтиш билан боғлиқ миш-мишларда тилга олинишда давом этмоқда.

«Харрининг агенти — унинг акаси. Унинг отаси ҳам ишларни юритишда ёрдам беради. Биз улар билан яхши муносабатдамиз. Харри ва унинг оиласи Мюнхенда ўзларини жуда қулай ҳис қилишмоқда. Умид қиламанки, биз кейинги мавсумдан кейин ҳам ҳамкорликни давом эттирамиз», — дея Дризеннинг интервьюсидан иқтибос келтиради Bayern & Germany нашри.

Эслатиб ўтамиз, Кейн якунига етган Бундеслига мавсумида 36 та гол билан энг яхши тўпурарга айланди. Умумий ҳисобда эса 32 ёшли футболчи жорий мавсумда Венсан Компани жамоаси сафида 50 та учрашувда майдонга тушиб, 58 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 12:20, 17.05.2026.
Ўқилди: 439 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик