Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Португалия чемпионатининг энг яхшилари аниқланди: Луис Суарес — тўпурар, Диогу Кошта — энг яхши дарвозабон

Баҳо:
+ | -

Португалия чемпионатининг 2025/26 йилги мавсумида индивидуал кўрсаткичлар бўйича энг яхши футболчилар аниқланди.

Португалия чемпионатининг якунланган мавсумида «Спортинг» ҳужумчиси Луис Суарес 28 та гол билан энг яхши тўпурарга айланди. У ўз таъқибчиси — «Бенфика» аъзоси Эвангелос Павлидисни 5 та тўпга ортда қолдирди.

Энг яхши ассистент эса «Эшторил» аъзоси Жоау Карвалью бўлди. Ярим ҳимоячи 12 та голли узатмани амалга ошириб, «Спортинг» футболчиси Франсишку Тринкаудан (11 та) битта кўп натижа қайд этди.

Дарвозабонлар ўртасида қуруқ ўйинлар сони бўйича «Порту» посбони Диогу Кошта пешқадамлик қилди — у 33 та учрашувнинг 21 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, «Порту» ўз тарихида 31-бор Португалия чемпионлигини қўлга киритди.

Киритилди: 12:48, 17.05.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8019]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5752]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2658]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2332]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1997]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1661]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1621]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1554]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1529]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1466]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик