Кириш Регистрация

Гвардиол «Реал»га таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиол бошқа топ-клублар билан боғланмоқда. «Diario AS» нашрининг хабарига кўра, хорватиялик футболчини сотиб олиш имконияти Мадриднинг «Реал» клубига таклиф этилган.

Футболчининг вакиллари «шаҳарликлар» сафидаги унчалик омадли чиқмаган мавсумдан сўнг, уни бошқа жамоага жойлаштиришга тайёр. Шунингдек, бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг келажаги борасидаги ноаниқлик ҳам бу қарорга таъсир кўрсатмоқда.

«Қаймоқранглилар» скаутлари ҳимоячини у Англияга кўчиб ўтгунига қадар ҳам кузатиб келишган. Испания гранди марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришга муҳтож, шу сабабли келаётган трансфер ойнасида 24 ёшли футболчи учун курашга киришиши мумкин.

Гвардиолга, шунингдек, «Бавария» ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Transfermarkt» сайтида унинг бозор қиймати 70 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 15:31, 17.05.2026.
Ўқилди: 1369 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик