Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Флик Конатени Каталонияга чорламоқда

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" жамоасининг франциялик баҳайбат ҳимоячиси Ибраима Конате фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. The Sun нашри тарқатган хабарларга қараганда, "Барселона" Конате трансфери устида жиддий бош қотирмоқда.

Энг қизиғи, "кўк-анорранглилар" ушбу топ-ҳимоячини шу ёзда эркин агент мақомида, яъни бир тийин тўламасдан ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик юқори ҳимоя чизиғида бемалол ўйнай оладиган ва катта тезликка эга бўлган марказий ҳимоячи қидирмоқда. Конате эса немис мутахассисининг барча талабларига тўлиқ жавоб беради.

Маълумот учун, Ибраима Конате 2021 йилда "РБ Лейпциг" клубидан 40 миллион евро эвазига "Ливерпуль"га кўчиб ўтган эди. Унинг инглизлар билан амалдаги шартномаси шу йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Француз ҳимоячиси жорий мавсумда мерсисайдликлар таркибида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 2 бор ишғол этишга ҳам улгурди.

Айни дамда Transfermarkt портали Конатенинг трансфер баҳосини 50 миллион еврога баҳоламоқда. 

Киритилди: 16:39, 17.05.2026.
Ўқилди: 1305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3794]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3717]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3533]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3316]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3217]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3010]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2247]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2089]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2070]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1933]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик