Кириш Регистрация

«Ювентус» А Серияда дарвозага йўлланган биринчи аниқ зарбалардан гол ўтказиб юбориш бўйича энг ёмон натижани қайд этмоқда

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг жорий мавсумида «Ювентус» клуби иштирокидаги учрашувларнинг деярли ярмида рақиблар дарвозага йўллаган илк аниқ зарбаси биланоқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишмоқда.

Хусусан, чемпионатнинг 37-туридан ўрин олган баҳсда «Фиорентина» жамоасининг Турин клуби дарвозаси томон йўллаган биринчи аниқ зарбаси гол билан якунланди. Учрашувнинг 34-дақиқасида Чер Ндур «бьянконерилар» дарвозасини ишғол қилишга эришди.

Статистик маълумотларга кўра, «Ювентус» жорий мавсумда ўз дарвозасига йўлланган дастлабки 35 та аниқ зарбанинг 16 тасида гол ўтказиб юборган. Бу 46 фоизлик кўрсаткич демакдир ва ушбу натижа билан туринликлар А Серияда пешқадам бўлиб турибди.

Маълумот учун, А Сериянинг жорий мавсумида «Ювентус» дарвозасини икки нафар посбон қўриқлади. Микеле Ди Грегорио 30 та ўйинда майдонга тушган бўлса, Маттиа Перин 8 та учрашувда жамоа дарвозасини қўриқлаган.

Киритилди: 18:19, 17.05.2026.
Ўқилди: 488 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик