Кириш Регистрация

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» голларга бой ўйинда «Ноттингем Форест»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 37-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Ноттингем Форест» жамоасини қабул қилди. «Олд Траффорд» стадионида кечган шиддатли баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда «МЮ» сафида Люк Шоу, Матеус Кунья ва Брайан Мбемо рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, меҳмонлардан Морату ва Морган Гиббс-Уайт ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Мазкур баҳс «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Португалиялик футболчи учрашувда жорий АПЛ мавсумидаги ўзининг 20-голли узатмасини амалга оширди ва Тьерри Анри ҳамда Кевин де Брюйнега тегишли бўлган мутлақ рекордни такрорлади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Юнайтед» ўз очколарини 68 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринни мустаҳкамлади. «Ноттингем» эса 43 очко билан 16-поғонада бормоқда.

Маълумот учун, АПЛнинг сўнгги турида «қизил иблислар» «Брайтон» меҳмони бўлишса, «ўрмончилар» ўз уйида «Борнмут»ни қабул қилади. Ўйинлар 24 май куни бўлиб ўтади.

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» — «НОТТИНГЕМ ФОРЕСТ» — 3:2

Голлар: Люк Шоу 5 (1:0), Морату 53 (1:1), Матеус Кунья 55 (2:1), Брайан Мбемо 76 (3:1), Морган Гиббс-Уайт 78 (3:2).

«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Шоу, Мартинес, Магуайр, Далот, Майну, Каземиру (Маунт, 81), М. Кунья (Доргу, 80), Бруну Фернандеш, Диалло, Мбемо (Зиркзе, 80).

«Ноттингем Форест»: Селс, Нец (Ж. Кунья, 84), Морату, Миленкович, Уильямс, Гиббс-Уайт, Андерсон, Домингес (Сангаре, 70), Хатчинсон (Баква, 70), Вуд (Авонийи, 70), Игор Жезус (Макэйти, 84).

Огоҳлантиришлар: Каземиру (78), Шоу (90) — Андерсон (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:32, 17.05.2026.
Ўқилди: 1274 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик