Кириш Регистрация

Каземиро «Олд Траффорд»да мухлислар билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Каземиро «Олд Траффорд»даги сўнгги ўйинини ўтказди, чунки мавсум якунида бразилиялик футболчи «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади.

Якшанба куни «Ноттингем Форест»га қарши кечган баҳсда Каземиро учрашув якунланишига оз қолганда захирага олинди. Мухлислар бразилияликни тик туриб, гулдурос қарсаклар билан кузатиб қўйишди.

«Футболчиларга раҳмат, штабга раҳмат, ҳаммага раҳмат. Лекин бу клубдаги энг яхши нарса — сиз, мухлисларсиз. Раҳмат сизга», — дея Каземиронинг сўзларини келтиради BBC.

Тўрт йил давомида Каземиро «Манчестер Юнайтед» сафида 160 та расмий ўйин ўтказиб, 26 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. «Манчестер Юнайтед» Премьер-лига турнир жадвалида учинчи ўринни нақд қилиб бўлган.

Киритилди: 19:39, 17.05.2026.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик