Якшанба куни Роберт Левандовски «Барселона» таркибида ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Ҳужумчи 37-тур доирасида «Бетис»га қарши кечган баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва 85-дақиқагача ўйнади. «Кўк-анорранглилар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, бироқ польяк самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади.
«Деярли мукаммал оқшом. Агар Левандовски гол урганида, у бутунлай мукаммал бўларди. Робертнинг ўрнини босиш жуда қийин бўлади. У ўтган ўн йилликнинг энг яхши ҳужумчиси эди. Унинг ўрнига янги футболчи сотиб оламизми-йўқми, буни кўрамиз, аммо унинг ўрнини шунчаки осонлик билан тўлдириб бўлмайди», — дея «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal нашри.
Роберт Левандовски Каталония клубида тўрт йил давомида тўп сурди ва ушбу давр ичида жамоа сафида 192 та ўйинда майдонга тушиб, 119 та гол уришга муваффақ бўлди.













