Англиялик ярим ҳимоячи Раҳим Стерлингнинг «Фейеноорд»даги келажаги номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда fr12.nl хабар бермоқда.
Дастлаб жамоа бош мураббийи Робин ван Перси футболчига клуб билан хайрлашиши ҳақида хабар бергани айтилган эди, бироқ кейинчалик мураббийнинг ўзи бу маълумотни рад этди. Сўнгра Стерлингга янги шартнома таклиф қилингани ҳақида хабарлар тарқалди, аммо энди клуб бу маълумотларни ҳам инкор этди.
Бундай мавҳумлик клубда бош ва техник директорлар йўқлиги билан боғлиқ. Ван Перси матбуот анжуманида буни тасдиқлади: «Раҳбарият тайинлангунча футболчилар бироз кутишлари керак. Шундан сўнг биз муҳокамаларни биргаликда давом эттирамиз».
Бу сўзлар нафақат Стерлингга, балки асосий таркибдаги ўрнини йўқотган қимматбаҳо янги футболчи Гонсалу Боржеш каби бир қатор бошқа ўйинчиларга ҳам тегишли. 31 ёшли Стерлинг жорий мавсумда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.













