Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Ҳакам Дениз Айтекин ўз фаолиятидаги сўнгги учрашувни ўтказди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

47 ёшли арбитр Бундеслиганинг 34-туридан ўрин олган «Бавария» – «Кёльн» (5:1) учрашувида бош ҳакамлик қилди. Рефери ўйиндан олдин ҳам, кейин ҳам кўзёшларини тия олмади. Баҳс стартини билдирувчи ҳуштак чалинишидан аввал у бир неча бор: «Уҳ, қийин. Жуда қийин», деб такрорлади.

«Буни таърифлаб бериш мушкул. Бундеслигадаги шунча йиллардан сўнг, футбол оиласининг бир бўлаги бўлиб, энди уни тарк этаётганингни англаш — асло осон эмас. Мен чексиз миннатдорман. Бу махсус лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман», — деди Айтекин Sky эфирида.

Айтекин 18 йил давомида юқори даражадаги учрашувларни бошқариб келди. Германиялик ҳакам 2017 йилда Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Барселона» ва «ПСЖ» ўртасидаги жавоб ўйинидан (6:1) сўнг катта машҳурликка эришган эди. Ўшанда каталонияликлар дастлабки ўйиндаги 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг кейинги босқичга йўл олишган эди.

Киритилди: 16:40, 18.05.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6456]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5005]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4131]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3220]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3134]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2933]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2883]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2504]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2144]

Месси етакчилигидаги Аргентина — тўртинчи, Испания — иккинчи: Суперкомпьютер ЖЧ бош фаворитини маълум қилди [1841]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик