Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Модрич ЖЧ-2026га боради

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун ўз қайдномасини эълон қилди. Рўйхат 26 та асосий футболчи ва еттита захира ўйинчисидан иборат.

Эътиборли жиҳати шундаки, «шахматчилар»нинг қайдномасидан «Милан» клубининг 40 ёшли ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳам жой олган. У бунга қадар 2006, 2014, 2018 ва 2022 йиллардаги Жаҳон чемпионатларида иштирок этган. 2018 йилда хорватлар финалгача етиб бориб, «Лужники» стадионида Францияга 2:4 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

Хорватия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан, шунингдек, Йошко Гвардиол, Иван Перишич, Матео Ковачич ва Йосип Станишич каби футболчилар ҳам ўрин олган.

Мундиалнинг гуруҳ босқичида Хорватия терма жамоаси Англия, Панама ва Гана терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:46, 18.05.2026.
Ўқилди: 688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик