Кириш Регистрация

Коне шартномасида товон пули тўғрисидаги банд мавжудлигини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

«Сассуоло» ярим ҳимоячиси Исмаэль Коне шартномасида 35 миллион евролик товон пули ҳақидаги банд мавжудлигини тасдиқлади. Футболчига Миланнинг бир йўла икки клуби — «Интер» ва «Милан» даъвогарлик қилмоқда.

«Лечче»га қарши ўйиндан сўнг журналистлар футболчидан тўғридан-тўғри шартномасида клубдан трансфер қилиниш қиймати кўрсатилган банд бор-йўқлиги ҳақида сўрашди. Коне қисқа қилиб: «Ҳа», — дея жавоб берди.

Шу билан бирга, ярим ҳимоячи «Сассуоло»даги ҳолатидан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.

«Мен албатта шу руҳда давом этишни хоҳлайман. Клуб ва мухлислар билан муносабатларим аъло даражада, бироқ футболда нима бўлишини ҳеч қачон олдиндан била олмайсан. Шунинг учун ҳозирги лаҳза билан яшаш керак», — дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia нашри.

Канадалик футболчи «Марсель»дан ўтганидан сўнг А Серияда яхши дебют мавсумини ўтказмоқда. У 34 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб «Сассуоло» ярим ҳимоячини 2,5 миллион еврога ижарага олган эди, қишда эса уни 13 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди.

Киритилди: 16:56, 18.05.2026.
Ўқилди: 467 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик