«Арсенал» клуби бразилиялик ҳужумчи Габриэль Жезусни шу ёзги трансфер ойнасидаёқ сотиб юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Caught Offside нашри тарқатган маълумотларга кўра, Лондон клуби раҳбарияти 29 ёшли форвардни 30 миллион фунт стерлинг эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Айни дамда Жезусни ўз сафига қўшиб олишга асосий даъвогар сифатида Италиянинг икки топ-клуби — «Милан» ва «Ювентус» кўрилмоқда.













