Кириш Регистрация

Флик «Барселона» билан шартномани янгилаганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Душанба куни «Барселона» бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Германиялик мутахассис 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган янги меҳнат битимига имзо чекди. Унда ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш опцияси (ҳуқуқи) ҳам кўзда тутилган.

Шартнома узайтирилганидан сўнг Флик ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Мен ҳар куни клубнинг, мураббийлар штабининг, футболчилар ва мухлисларнинг эҳтиросини ҳис қиламан. Бу ақл бовар қилмас даражада. Мен учун бу жуда ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Биз биргаликда кўплаб ажойиб лаҳзаларни баҳам кўрдик, бироқ менда ҳали ҳам янги зафарларга чанқоқлик бор — кўпроқ совринлар ютишни хоҳлайман. Ишонч учун раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Мен жуда бахтлиман», — дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри.

Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги икки мавсум давомида «Барселона» Испания ички аренасида жами бешта совринни қўлга киритди — икки бор Ла Лига чемпионлиги, бир марта мамлакат Кубоги ва икки бор Суперкубок.

Киритилди: 22:01, 18.05.2026.
Ўқилди: 466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик